00:10 / 13.01.2017
4 414

Урушларда АҚШ журналистлардан қандай фойдаланади? Медиада ҳийла-найранг санъати

Урушларда АҚШ журналистлардан қандай фойдаланади? Медиада ҳийла-найранг санъати

“Уруш палласида ҳақиқат шу қадар қадрли бўладики, уни ҳимоя қилиш учун уни ёлғондан асраш талаб этилади” - деган эди Уинстон.

“Менга расмли суратни таъминланг. Урушни мен ўзим сизга кафолатлайман” - деган эди Уильям Рэндольф Херст.

Уруш тарғиботи худди урушнинг ўзи каби қадимийдир. Фронт орқа томонини сафарбар этиш ҳамда рақиб армияси ичида тушкунлик кайфиятини туғдириш учун ўзиники “олижаноб”лигини , душман томон эса “хавф туғдиргувчи” эканлиги ҳақида тасаввур уйғотиш инсоният турмуш тарзининг бир қисми ёҳуд унинг учун оддий бир меъёрга айланиб улгурди.

Бироқ замонавий алоқа воситалари пайдо бўлиши билан, айниқса рақамли асрда, уруш тарғиботи ўз мураккабли ва таъсир кучига кўра мисли кўрилмаган даражага чиқди. Биринчи навбатда бу АҚШнинг халқаро майдондаги юриш-туришига тааллуқлидир.

1991 йилда интернет оммавийга айланди. Шундан кейинги ўн йиллик ичида ОАВларининг репортёрликдан фаол иштирокчи ролигача тадрижий ривожланиши кузатилди. У энди шунчаки низонинг жузъий қисми эмас-медиа-ҳийла-найранг санъати замонавий урушнинг асоси бўлиб қолди.

Совуқ урушдан кейинги америка ОАВлари

Форс қўрфасида 1991 йилда бўлиб ўтган биринчи уруш АҚШнинг ҳарбий ҳаракатларга мойиллиги ҳамда унда ОАВлари иштироки қўлланиши туб бурилиш ясади. Деярли ҳеч ким Жорж Буш маъмуриятининг Саддам Хусайнни Қувайтдан қувиш мақсадида бу юртга бостириб киришини ноқонуний ва ҳақиқатга зид деб санамади. Худди шундай рағбатлантириш овози Бил Клинтон ҳукуматининг Сомалига (1993), Гаити (1994), Босния (1995) ва Косовага (1999), шунингдек Жорж Буш –кичигининг 11 сентябрдаги терактлардан сўнг Афғонистонга (2001) ва Ироққа (2003) бостириб кираётганда янграб турди. Ҳатто Барак Обаманинг Ливиядаги тузум ўзгартириши (2011) ҳам худди ўша сценарий бўйича ўтди. Обама 2013 йилнинг сентябрь ойида Сурияга ҳужум қилмоқчи бўлганди, бу давлат ҳукумати томонидан кимёвий қурол қўлланишига оид тахминий мулаҳазалар олдга сурилган. Гўёки бу давлатга “яхшилик қўлини чўзиш” учун америка ҳарбий кучини қўллаш керак. Бу ҳолатларнинг ҳар бирида давлат нуқтаи назарини ОАВларидаги ёритуви уруш босқичларини аниқлашдаги етакчи факторга айланди.Ушбу низоларнинг ҳеч бирида Америка Қўшма Штатларининг, ҳудудий яхлитлиги, миллий хавфсизлигига путур етмаган, бу давлат мустақиллиги масаласи кўндаланг турмаганлигини инобатга оладиган бўлсак, бу кампанияларни “танланган урушлар” деб аташ мумкин, яъни улардан қочиш имкони ҳам мавжуд бўлган.

Билимсизлик америкача меъёр саналади

Америкаликлар ташқи дунё ҳақида яхши билимга эга эмаслар, ёш авлод катталарга қараганда анча-мунча нодонроқдир. Шу тариқа, сиёсатчилар қайсидир давлат ички ишларига аралашиш керак деса, янгиликларда бу “бўхрон”нинг ечилиши сифатида берилади. Аудиториянинг жуда оз қисми аслида нима бўлаётганини тушунади. Бирон бир давлат ишига аралашишга сабаб пайдо бўлса, ҳукумат ва ОАВлари буни шундай халққа етказишлари лозимки, ҳеч ким Америка ҳаммасини тўғри қилаётганига шубҳа қилмасин. Америкаликлар ташқи дунёни яхши билишмай, у ҳақда ўйлашмайди ҳам. Бунинг яққол мисолини 2014 йилда Украина бўҳрони авж олган паллада ўтказилган сўровномадан билиб олиш мумкин. Сўралганларнинг олтитасидан фақат биттасигина харитадан Украинани топа олишган. Айни дамда улар низо қаерда содир бўлаётгани ҳақида қанча кам билишса, шунча Американинг куч ишлатишини қўллаб-қувватлашган.
Ахборот етишмовчилиги билан бир вақтда Америка ОАВлари халқаро янгиликларни холис кўрсатмаслиги ҳам муаммони янаям чигаллаштиради. Интернетдаги манбааларнинг кўпайишига қарамай, Америка жамоаси сўнгги янгиликларни телевиденье, айниқса ABC, CBS, NBC, FoxNews, CNN, MSNBC ва уларнинг маҳаллий филиалларидан олишади. Чунки телевиденьеда интернетга қараганда энг холис маълумот берилади, деган фикр бор. Америка телевиденьесидаги янгиликлар дастурида, бошқа давлатлардан фарқли ўлароқ халқаро янгиликлар ўрин олмайди(масалан, BBC1, TF1, ARD, ZDF, RaiUno, NHK ва бошқалар). Кечки янгиликларнинг ярим соати давомида АҚШдан ташқаридаги янгиликлар ҳақида бирон бир эслатма йўқ.

Ҳукумат манбасига таянувчи “қўғирчоқбозлик”

Расмий ОАВлари давлат назоратида бўлмасада, бироқ тизимнинг бир қисми, давлат тарғиботчиси саналади. Шунга кўра янгиликларда бериладиган Сурия, Ироқ ё бошқа давлатга тааллуқли маълумот ҳукумат қўғирчоқбозлари томонидан тақдим этилади. Бу каби маърузаларда асосий урғу санкциялар, ҳарбий ҳаракатлар, бошқарувчи ҳукуматнинг тоталитар тузуми ва шунга ўхшаш таниш сценарийларга тушади. Мақсад, харажат ва бу ишнинг қонунийлигига оид мураккаб масалалар эса камдан-кам ҳолатларда ёритилади. Бу эса АҚШнинг ҳарбий иштироки учун керак бўлган ўзига хос қуролдир.

2015 йил ҳисобига кўра, Америка ОАВларининг аксарият қисми олтита йирик корпорацияларга тегишлидир. (Comcast, News Corporation, Disney, Viacom, Time Warner ва CBS ). Бу интернет-ОАВларига ҳам тааллуқли: 20та ахборот сайтларининг 80 фоизи 100та йирик медиа-компанияларига қарайди. Time Warner энг кўп кириладиган икки сайт CNN.com и AOL News, а Gannett, га хўжайинлик қилади. Ўртача томошабин теледастурларни кўришга қариийб 10 соат вақтини сарфлайди. Гарчи уларни турли хил компаниялар тайёрлайдигандек кўринсада, аслида улар битта корпорацияларга тегишли бўлади.

“Паражурналистика”, “инфотейнмент”

ОАВлар одамларга ахборот беришдан кўра, кўпроқ улар кўнглини хушловчи воситага айланмоқда.

“…паст навли шоу, уни “паражурналистика” деб аташ мумкин. “Таблоид” формати пайдо бўлди. Бу кўнгилочар хусусиятига эга дастурлар эмас, аксинча-янгиликлар хусусиятига эга кўнгилхушлар дастурлар. Безагига кўра улар янгиликларни эслатади: бошланғич титрлар, орқада мониторлар мавжуд студия. Бироқ унинг мундарижасида журналистикадан асар ҳам йўқ”. Таблоиднинг ҳажми халқаро масалаларни кенг ёритишга мўлжалланмаган, у шунчаки кўнгилочар дастур саналади. Оқибатда “инфотейнмент” жанри пайдо бўлди, танқидчиларнинг таърифича, одамлар билиши керак бўлган эмас, балки одамларни қизиқтира оладиган мавзулардан келиб чиқиладиган дастурлар унга киради. Алоқалар бўйича Федерал комиссияси собиқ раҳбари Ньютон Миноунинг айтишича, бугунги аксарият янгиликлар дастурлари, бу “деярли таблоид”дир. PBSнинг собиқ олиб борувчиси Роберт Макнилнинг фикрига кўра, бугун “жанжалли янгиликлар жиддийларни сиқиб чиқарган”. Бу каби ОАВлари омманинг ёппасига нафратланишида муҳим роль ўйнайди. Бу ҳарбий ҳаракатларни “ўтказишда” керакли воситага айланди: Қувайт ва Ироқдаги янги туғилган чақалоқли инкубаторлар; Рачак (Косово)даги оммавий қирғинбарот; Маркал бозоридаги портлашлар; Омарскдаги концлагерь ва Серебреницадаги (Босния) қирғин; зўрлаш уруш қуроли сифатида (Босния, Ливия); Гуте (Сурия)даги заҳарли газ.

Блогер Жулия Гориннинг таъкидлашича, қўрқинчли, даҳшатли воқеалар интернет-мемларга айланади, улар ҳатто ҳукуматлар томонидан қувватланади ҳам. Гориннинг ОАВларининг режалаштирилган хужумларни “оқлаб” ёритишига оид кузатувлари кейинроқ Косовода тасдиқланди. Аналитикнинг фикрича, НАТОнинг 1999 йилги Сербияга ҳужуми 1998 йилдаги АҚШ Сенатининг маърузасида айтиб ўтилганди. Клинтон маъмурияти тахт турган: бизга важ-карсон беринг бўлди, биз урушни сизга таъминлаймиз.

“Шу тариқа маъмурият ниҳоят “сербларнинг миномет ҳужумларидан” сўнг Босния ишига аралашишга қарор қилди. Бироқ кейин ҳам 1999 йилдаги Рачак қирғини деталлари охиригача очилмади. Сиёсатчилар ва ОАВлари ўзига хос реалити-шоу тайёрлашда бирлашишганга ўхшайди. “Клинтоннинг Косова ҳақида ҳақиқатларни ошкор этмаганлиги яна бир муҳим омилга боғлиқдир. Ўйлаб кўринг: президент маъшуқа билан боғлиқ жанжалга аралашиб қолган. Халқ фикрини ўзидан бошқа томонга олиб ўтишнинг ягона йўли ҳарбий авантюрадир. Шу тариқа у ўзининг медиа-маслаҳатчиларига бу борада ишлашни буюради. Улар турли вариантларни кўриб чиқишади, “бир нечта нуқталар босилади” ва мана сизга керакли вариант: Албания.

Муаллиф: Джеймс Джордж Джатрас

Таржимон Шаҳрибону Нозилова

Манба:Diydoraziz.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Урушларда АҚШ журналистлардан қандай фойдаланади? Медиада ҳийла-найранг санъати