
Рақобатни ривожлантириш қўмитаси харидорларнинг шикоятларидан сўнг Ўзбекистондаги 60 дан ортиқ автосалонни текширди. Йил бошидан буён автомобил хариди билан боғлиқ 350 дан ортиқ мурожаат қабул қилинган.
Текширувлар натижасида бешта автосалонда сервис марказлари йўқлиги, 39 та автосалонда эса автомобилни бошқариш бўйича қўлланмалар ўзбек тилида мавжуд эмаслиги аниқланган. Бундан ташқари, айрим ҳолларда эҳтиёт қисмлар учун кафолат муддати автомобилнинг умумий кафолат муддатидан қисқароқ бўлган.
Қўмита ишлаб чиқарувчиларни кафолат муддати давомида автомобилларга хизмат кўрсатишни таъминлашга мажбурлашини маълум қилиб, қонунбузарликларни бартараф этишни талаб қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.