Хитой 2025 йилда автосавдода АҚШни катта фарқ билан ортда қолдирди

“Автостат” агентлиги GlobalData маълумотларига таяниб хабар беришича, 2025 йил якунларига кўра Хитой енгил ва енгил тижорат автомобиллари савдоси бўйича дунёда биринчи ўринга чиқди. Қайд этилишича, Хитой бу кўрсаткичда АҚШни сезиларли фарқ билан ортда қолдирган.
GlobalData тадқиқотига кўра, 2025 йилда дунё бўйлаб жами 91,9 миллион дона енгил ва енгил тижорат автомобили сотилган. Бу 2024 йилга нисбатан 3,6 фоизга кўп бўлиб, бозор тикланиши ва талабнинг барқарорлашгани билан изоҳланмоқда.
Ҳудудлар кесимида энг юқори натижа Хитойда қайд этилди — 26,8 млн дона автомобиль сотилиб, бу АҚШ кўрсаткичидан 10,5 млн донага кўп. АҚШда 16,3 млн, Ғарбий Европада 13,4 млн, Шарқий Европада эса 4,6 млн дона автомобиль сотилган. Таҳлилчилар Жанубий Америкадаги ўсишни алоҳида ажратиб кўрсатиб, минтақада 3 млн дан ортиқ автомобиль сотилгани ва бу 2024 йилга нисбатан 8,8 фоизлик энг юқори ўсиш суръати эканини қайд этмоқда; ривожланган бозорларда ҳам ижобий динамика кузатилиб, Жанубий Кореяда 3,5 фоиз, Японияда 3,3 фоиз ва Канадада 3,2 фоизлик ўсиш қайд этилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!