date

Электромобилда такси қилганлар учун қандай имтиёзлар бериладиган бўлди?

Электромобилда такси қилганлар учун қандай имтиёзлар бериладиган бўлди?

Президент фармони лойиҳасида электромобилда такси хизмати кўрсатувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги имтиёзлар жорий этиш режалаштирилаётгани қайд этилди. Ҳужжатга кўра, ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтиб, такси хизматини кўрсатаётган шахсларга ижтимоий солиқ тўлашда 30 фоизгача чегирма бериш таклиф қилинмоқда.

Бундан ташқари, давлат ташкилотларига тегишли пулли автотураргоҳлардан, жумладан аэропорт ва вокзаллардаги паркинглардан 30 дақиқагача бепул фойдаланишга рухсат берилиши мумкин. Бу чора электротаксичилар учун кундалик харажатларни камайтириш ва уларни “яшил транспорт”га ўтишга рағбатлантиришга қаратилгани айтилади.

Лойиҳада яна бир янгилик сифатида, ҳуқуқбузарлик ва йўл-транспорт ҳодисаси содир этмасдан 1 миллион километр масофада такси хизмати кўрсатган фуқароларга “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони топшириш амалиётини йўлга қўйиш таклиф этилган. Таъкидланишича, шу тартиблар ҳисобига электромобилда такси қилувчи ўзини ўзи банд қилганлар сони 300 минг нафарга етказилиши, ёқилғи двигателли автомобилларнинг атмосфера ҳавосини ифлослантиришдаги улуши эса 7 фоизгача қисқартирилиши кўзда тутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Электромобилда такси қилганлар учун қандай имтиёзлар бериладиган бўлди?