date

ADM Global Ўзбекистонда автомобиль муҳандисларини тайёрлайди

ADM Global Ўзбекистонда автомобиль муҳандисларини тайёрлайди
Дастур 2030 йилгача мўлжалланган бўлиб, унинг асосий мақсади Ўзбекистонда тахминан 500 нафар юқори малакали автомобилсозлик муҳандисларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишдир. Бу муҳандислар миллий автомобиль саноатининг ривожланишига туртки бўлади.

Таълим жараёни Хитой ва Жанубий Кореянинг етакчи техник университетлари, шунингдек, автомобил ишлаб чиқарувчи ҳамкорларнинг илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик марказлари ҳамда дизайн марказларида амалга оширилади. Лойиҳа икки асосий йўналишга бўлинган: ADM Global компаниялар гуруҳи муҳандислари ва технологлари 3 ойдан 12 ойгача бўлган ўрта ва узоқ муддатли амалиёт дастурларида иштирок этадилар.

Ушбу амалиётлар Kia, Chery, GWM ва Changan компанияларининг Хитой ва Кореядаги глобал R&D ва дизайн марказларида ташкил этилади. Бу жараён бутун дунё автомобиль саноати етакчиларининг тажрибаларини тўғридан-тўғри ўргатишга имконият беради.

Ўзбекистон техник олий таълим муассасалари талабалари танлов асосида сараланиб, Хитойдаги йирик автомобил ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилувчи университетларда бепул таълим олиш имкониятига эга бўладилар. Дастур замонавий автомобиль саноати эҳтиёжларига мос келадиган амалий ва махсус йўналтирилган таълимга қаратилган.

Дастур нафақат автомобилларни таъмирлашга қодир мутахассисларни тайёрлашга, балки янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш, инновацион механизмлар ва компонентларни лойиҳалаш, муҳандислик ечимларини синовдан ўтказиш ҳамда уларни реал ишлаб чиқаришга татбиқ этишга қодир мутахассисларни шакллантиришга қаратилган.

“Engineering Форсаж” дастурининг амалга оширилиши Ўзбекистонга автомобиллар йиғишдан юқори технологияли ечимларни ишлаб чиқишга ўтиш, мамлакатнинг глобал автомобиль бозоридаги мавқеини мустаҳкамлаш имконини беради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » ADM Global Ўзбекистонда автомобиль муҳандисларини тайёрлайди