Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ҳақида тарқалган хабарлар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда 2021 йилгача миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олган ҳайдовчиларни янги имтиҳон марказларида, мажбурий тарзда ва бепул қайта имтиҳонлардан ўтказиш ҳақида тарқалган хабарлар рад этилди.
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХҲХ) матбуот хизматининг расмий муносабатига кўра, ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва ҳеч қандай қонуний асосга эга эмас.
“Биз ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчиларидан бу каби ёлғон маълумотларни тарқатмасликларини ва фуқароларни чалғитмасликларини сўраймиз”, дейилади расмий баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2022 моддасига асосан, жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборот тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернетда тарқатиш 50 баравардан 100 бараваригача миқдорда жаримага олиб келиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!