Гарри Кейн гол сериясини кетма-кет тўртта ўйинга чўзди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Гарри Кейн навбатдаги голини уриб, ўзининг самарали сериясини тўрт учрашувга етказди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Англиялик форвард Бундеслиганинг 16-турида «Волфсбург»га қарши баҳсда ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилди. Учрашувнинг 69-дақиқасида Кейн жамоасининг олтинчи голини киритди.
Шу бунгача у «Хайденхайм», «Майнс» ва «Штутгарт»га қарши ўйинларда ҳам гол муаллифи бўлган. Жорий мавсумда Кейн клуб миқёсидаги барча мусобақаларда 25 ўйинда 30 бор рақиб дарвозасини топди.
Бундеслигада эса Англия терма жамоаси ҳужумчиси атиги уч баҳсда гол ура олмади: 2-турда «Аугсбург», 8-турда Мёнхенгладбахнинг «Боруссия»си ҳамда 12-турда «Санкт-Паули»га қарши учрашувларда.
Статистикага кўра, Кейн ҳозирча ҳар ўйинда ўртача бир тадан кўпроқ гол урмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!