date

Автомобил импорти чекланиши мумкин

Автомобил импорти чекланиши мумкин
Ўзбекистонда жисмоний шахслар номига расмийлаштирилган автомобилларни импорт қилишни қисқартириш режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда мамлакатда нақд пулсиз тўловларни ривожлантириш бўйича қарорда маълум қилинган. Шу мақсадда юридик шахслар учун автомобилларни олиб киришдаги ноҳудудий чекловларни енгиллаштириш режалаштирилган.

Тегишли қарорни келаси йил март ойига қадар тайёрлаш кўзда тутилмоқда. Ҳужжатни ишлаб чиқиш учун “Ўзстандарт”, Инвестициялар вазирлиги ва Божхона қўмитаси масъул этиб белгиланган.

Жорий йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистон хориждан 56,3 мингдан ортиқ автомобиль харид қилган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 1,9 мингга кўпдир. Октябрь ойи бошига келиб, умумий импорт ҳажми 807,3 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Автомобиллар етказиб беришда асосий улуш Хитойга тўғри келди — тахминан 52 минг дона. Жанубий Корея 2,5 минг, АҚШ ва Япония эса мос равишда 511 ва 296 дона автомобиль етказиб берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Автомобил импорти чекланиши мумкин