date

Давлат кам таъминланган оилаларга ёрдам беради

Давлат кам таъминланган оилаларга ёрдам беради
Ўзбекистонда давлат кам таъминланган оилаларнинг болаларини хусусий боғчаларда тарбиялаш харажатларини қисман қоплаб беради. Янги компенсация тартиби Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинди.

Энди тарбияланувчилар учун белгиланган ота-она тўловининг 40% гача қисми давлат бюджетидан қопланади. Имтиёзга эга оилалар рўйхати ахборот тизими орқали автоматик шакллантирилади.

Компенсация кам таъминланганлар рўйхатидаги болалар тарбияланаётган хусусий боғчаларга берилади. Шу билан бирга, мазкур қўллаб-қувватлаш фақатгина таълим муассасаси ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўртасидаги шартномада кўрсатилган тарбияланувчиларнинг 15% дан ошмаган қисмига берилиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Давлат кам таъминланган оилаларга ёрдам беради