
Йил бошидан буён Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станциялари 9 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарди, деб хабар берди Энергетика вазирлиги. Ҳозирда мамлакатда жами қуввати қарийб 4,7 гигаватт бўлган 12 та қуёш ва 5 та шамол электр станцияси фаолият юритмоқда.
Яшил энергиядан фойдаланиш натижасида 2,7 миллиард куб метр табиий газ тежаб қолинди ва атмосферага тахминан 4 миллион тонна зарарли моддалар чиқарилишининг олди олинди. 2025 йил бошидан буён мамлакатдаги гидро, қуёш ва шамол электр станциялари жами 14,5 миллиард киловатт-соат энергия ишлаб чиқарган.
Мамлакатдаги умумий электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмида яшил энергия улуши 23 фоизни ташкил этади. Бу миқдор 7,5 миллионта хонадонга ўн ой давомида электр энергияси етказиб беришга етарли.
Ўзбекистонда яшил энергия ишлаб чиқариш 9 млрд кВт·соатга етди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар