
2025 йилнинг 2 декабрь куни Туринда Golden Boy мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли мукофотга ПСЖ ва Франция терма жамоаси футболчиси Дизире Дуэ сазовор бўлди.
Танлов комиссияси унинг барқарор ўйинини ва Париж клубининг Европа муваффақиятларига қўшган ҳиссасини алоҳида таъкидлади. Дуэ 2024 йилнинг ёзида "Ренн" клубидан ПСЖга 50 миллион евро эвазига ўтганди.
Ёшликдан намоён қилган тезкорлиги ва тўп билан ишлаш маҳорати сабаб у тезда жамоанинг асосий футболчисига айланди. Унинг ўйинга таъсири айниқса Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида яққол кўзга ташланди.
Мукофотни қўлга киритишда ҳал қилувчи омил унинг турнир финалидаги ажойиб ўйини бўлди. "Интер"га қарши 5:0 ҳисобида якунланган баҳсда Дуэ икки гол уриб, битта голли узатма амалга оширди.
У финалниг энг яхши футболчиси деб топилди. Golden Boy мукофоти илк бор 2003 йили Италиянинг Tuttosport нашри томонидан таъсис этилган.
Бу соврин ҳар йили Европанинг кучли лигаларида тўп сураётган 21 ёшгача бўлган энг иқтидорли футболчиларга топширилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.