Грознийдаги ЙТҲ: Қодиров кортежи ҳақида турли гаплар тарқалмоқда

1 дақиқа ўқиш6.5K
Грознийдаги ЙТҲ: Қодиров кортежи ҳақида турли гаплар тарқалмоқда

Кеча ижтимоий тармоқларда Грознийда йирик мансабдорлар қатнашгани айтилган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги хабарлар тез тарқалди. Кейинроқ айрим манбалар бу воқеада Адам Қодировга тегишли кортеж иштирок этгани ҳақида ҳам ёза бошлади.

Тарқалаётган маълумотларга кўра, кортеж юқори тезликда ҳаракатланган ва тўсиққа дуч келгани ортидан бир нечта автомобил ўзаро тўқнашган. Айтилишича, ҳодисадан кейин Грозний марказида айрим кўчалар вақтинча ёпилган, жабрланувчи эса шифохонага олиб кетилган. Лекин айнан ким жароҳат олгани, нечта инсонга ёрдам кўрсатилгани ва уларнинг аҳволи бўйича ҳозирча расман тасдиқланган, аниқ рақамлар келтирилмаган.

Шу воқеа фонида яна бир шов-шувли миш-миш ҳам пайдо бўлди: гўё автоҳалокат пайтида UFC юлдузи Ҳамзат Чимаев ҳам кортежда бўлган. Бироқ Грознийдаги расмий манба сифатида тилга олинаётган «Чечня Сегодня» ахборот майдони бу гапларни рад этди: уларнинг таъкидлашича, Чимаев ҳозир Дубайда ва ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Маълумот ўрнида, 18 ёшли Адам Қодиров Чеченистон раҳбарининг энг кўп тилга олинадиган фарзандларидан бири сифатида кўп бор ОАВда қайд этилган — айрим манбалар уни республика хавфсизлик тузилмаларида масъул лавозимлар билан боғлайди.

Ҳозирча энг тўғри позиция — эмоцияга берилмасдан, расмий тасдиқланган маълумотларни кутиш. Воқеада жароҳат олганлар бўлса, барчасига тезроқ шифо тилаймиз.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?