Эллисон яхтаси нега шошилинч қайта номланди?

Америкалик миллиардер ва Oracle асосчиларидан бири Ларри Эллисон ўз суперяхтасининг номини ўзгартиргани яна бир бор муҳокама марказига чиқди. Гап шундаки, яхтага япон мифологиясидаги маъбуда номи — Изанами қўйилган бўлган. Аммо интернетда бу ном “тескари ўқилса” (айрим манбаларда ойнада кўринганида) “Иъм а Нази” иборасига ўхшаш маъно бериши айтилгач, Эллисон яхтани Ронин деб қайта атаган.
Янги танланган ном ҳам бежиз эмас: “ронин” — ўз хўжайинидан айрилган, дарбадар самурай маъносини беради. Яъни аввалги “ноқулай ўхшашлик” ўрнига, нейтрал ва “жанрга мос” тарихий атама танланган.
Айни пайтда, Эллисоннинг Исроил ва Бош вазир Бенямин Нетаняҳу билан алоқалари ҳақида ҳам турли материаллар чиқиб келган: баъзи нашрлар уни Нетаняҳу билан яқин доирада тилга олади, шунингдек у турли яҳудий ва про-Исроил ташаббусларини қўллаб-қувватлагани ҳақида ёзади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!