
Молдова МДҲ давлатлари билан 1992 йилги Бишкек битими асосида жорий этилган визасиз тартибни бекор қилди. Бироқ, Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари аввалгидек Молдовага визасиз боришлари мумкин.
Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари эса эндиликда виза расмийлаштиришлари керак бўлади. Молдова парламенти ушбу қарорни қабул қилишни МДҲ институтларидаги иштирокни қайта кўриб чиқиш ва миллий қонунчиликни Европа Иттифоқи талабларига мослаштириш зарурати билан изоҳлади.
Шунингдек, МДҲнинг кўп давлатлари, жумладан Ўзбекистон ва Қозоғистон билан Молдова ўртасида икки томонлама келишувлар асосида визасиз тартиб амалда қолади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.