date

Дуров: Франция ижтимоий тармоқларга босим ўтказмоқда

Дуров: Франция ижтимоий тармоқларга босим ўтказмоқда

Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров Францияни ижтимоий тармоқларга нисбатан кескин муносабатда бўлаётган мамлакат сифатида танқид қилди.

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда Франция полицияси X ижтимоий тармоғининг Парижда жойлашган офисида тинтув ишларини олиб бормоқда. Дуров таъкидлашича, Франция инсонларга ҳеч бўлмаганда маълум даражада эркинлик берувчи барча платформаларни — Telegram, X ва TikTok каби ижтимоий тармоқларни жиноий жавобгарликка тортишга уринаётган дунёдаги ягона давлат ҳисобланади.

«Адашманг, бу озод мамлакат эмас», — дея ўз фикрини билдирган Павел Дуров.

Маълумот ўрнида, Telegram асосчиси 2024 йил август ойида Париж аэропортида қўлга олинган эди. Унга нисбатан тергов Telegram платформасида контентни етарли даражада назорат қилмагани, шунингдек, Франция ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари билан ҳамкорлик қилишдан бош тортгани билан боғлиқ ҳолда олиб борилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Дуров: Франция ижтимоий тармоқларга босим ўтказмоқда