МИБ: Пахтачи туманида қарздорлик сабаб ер майдонлари хатланди

МИБнинг Пахтачи туман бўлимига 2025 йил 2 апрелида келиб тушган ижро ҳужжати асосида қарздор “Сулувўрғон пахта даласи” фермер хўжалигидан “Ҳудудий электр тармоқлари” аксиядорлик жамияти фойдасига 122 876,1 минг сўм ундириш белгиланган. Қарздорликни мажбурий ундиришни таъминлаш мақсадида фермер хўжалигига тегишли ер майдонлари қонун талаблари асосида хатланган.
Мажбурий ижро бюроси Пахтачи туман бўлими иш юритувига 2025 йил 2 апрель куни келиб тушган ижро ҳужжатига асосан суд ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қонуний ижро ҳаракатлари амалга оширилди.
Мазкур ижро ҳужжатига кўра, қарздор “Сулувқўрғон пахта даласи” фермер хўжалигидан “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 122 876,1 (бир юз йигирма икки миллион саккиз юз етмиш олти минг бир юз) минг сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш белгиланган.
Қарздорликни мажбурий тартибда ундиришни таъминлаш мақсадида қарздорга тегишли ер майдонлари қонун талабларига мувофиқ хатланди.
Хатланган ер майдонлари белгиланган тартибда аукцион савдоларига чиқарилиб, сотишдан тушган маблағлар қарздорликни қоплашга йўналтирилади.
Бу каби ижро тадбирлари қонун талабларига мувофиқ равишда изчил давом эттирилмоқда.































Изоҳлар 0
…