date

Трамп АҚШ Эрондаги намойишчиларга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди

Трамп АҚШ Эрондаги намойишчиларга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди

АҚШ президенти Доналд Трампнинг маълум қилишича, агар Эрон ҳукумати намойиш иштирокчиларига нисбатан зўравонликни кучайтириб, уларни аяовсиз ўлдиришга йўл қўйса, Вашингтон норозилик билдираётганларга ёрдам кўрсатишга тайёр.

Трамп Truth Social’даги постида Қўшма Штатлар “ҳаракат қилишга тайёр” эканини таъкидлади. Унинг баёноти Эронда намойишчилар ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари орасида қурбонлар борлиги ҳақидаги хабарлар фонида янгради.

Мамлакатда норозиликлар ўтган йил декабр ойи охиридан бери тўхтамаяпти. Унга миллий валюта курсининг кескин қадрсизланиши ва инфляциянинг кучайиши туртки бўлгани айтилади. Кейинчалик Эрондаги турли ҳудудларда ўз-ўзидан уюштирилган чиқишлар ҳам кузатилди.

Энг кескин тўқнашувлар Азна шаҳрида қайд этилгани маълум. Эрон расмийлари намойишчилар билан мулоқотга тайёрлигини билдирган бўлса-да, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар содир бўлаётган воқеаларни ташқи кучлар фитнаси оқибати сифатида баҳолаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Трамп АҚШ Эрондаги намойишчиларга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди