
Франциянинг “Мец” клуби ҳимоячиси Таирис Дос Сантос Швейцариядаги Кран-Монтана тоғ-чанғи курортида содир бўлган ёнғин натижасида оғир куйиш жараҳатлари олган. Клуб матбуот хизмати хабар беришича, 19 ёшли футболчи ҳозирда Германияда даволанмоқда.
Ҳодиса Янги йил кечасида, Швейцарияда жойлашган курортдаги барда юз берган ва катта талафотларга сабаб бўлган. Тахминан 40 киши ҳалок бўлиб, 110 нафардан ортиғи жароҳатланган.
- Клубимиз тарбияланувчиси Таирис Дос Сантос Кран-Монтанадаги ёнғин оқибатида жабрланди. Футболчи оғир куйиш жароҳатлари билан вертолёт орқали Германияга олиб кетилди ва ҳозирда у ерда даволанмоқда. Клуб раҳбарияти, футболчилар ва бутун ходимлар ушбу фожиадан қаттиқ ларзага келган. Биз унинг оиласига тўлиқ қўллаб-қувватловимизни билдирамиз. Агар ҳолатда жиддий ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади, - дейилади “Мец” расмий баёнотида.
Дос Сантос ҳали "Мец"нинг асосий жамоасида дебют қилмаган эди, у асосан ёшлар жамоасида фаолият юритиб, эътиборни жалб қилган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.