Дубай шоколади 2025 йилда аэропортларда энг кўп сотилган шоколадга айланди

1 дақиқа ўқиш2.5K
Дубай шоколади 2025 йилда аэропортларда энг кўп сотилган шоколадга айланди

2025 йилда Dubai Duty Free божсиз савдо дўконларида энг машҳур маҳсулотлардан бири вирусли Дубай шоколади бўлди. Бир йил ичида саёҳатчилар 719 тонна ширин сувенир харид қилишди ва у тезда сайёҳларнинг эътиборини қозонди.

Тармоқ учун махсус яратилган эксклюзив позициялар, жумладан Patchi Pistachio Kunafa Bar шоколад батончиги ва Habibe Chocolate бренди маҳсулотлари алоҳида талабга эга эди. Қандолат маҳсулотлари 845,486 миллион дирҳам (тахминан 231,6 миллион доллар) билан бешинчи ўринни эгаллади, бу тармоқнинг умумий йиллик айланмасининг 9,74 фоизини ташкил этади.

Бу кўрсаткичлар Dubai Duty Free’нинг рекорд даражадаги савдосининг бир қисми бўлиб, 2025 йилда 8,68 миллиард дирҳамга (2,3 миллиард доллар) етди.

Дубай шоколади қадаиф ва писта аралашмасидан тайёрланган ширинлик бўлиб, БААда ишлаб чиқарилади. Маҳсулот 2021 йилда пайдо бўлди ва тезда саёҳатчиларнинг севимли маҳсулотига айланди. Шоколаднинг ижтимоий тармоқлардаги машҳурлиги 2023 йилдан, у ҳақидаги биринчи TikTok видеоси 120 миллиондан ортиқ кўрилганидан бери ошди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?