date

Эронда қатллар кескин ошди: 11 йиллик анти-рекорд

Эронда қатллар кескин ошди: 11 йиллик анти-рекорд

2025 йил Эрон учун ўлим жазолари борасида энг қора йиллардан бири бўлди. Инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг маълумотларига кўра, мамлакатда бир йил ичида камида 1900 дан ортиқ қатл жазоси ижро этилган. Бу сўнгги 11 йил ичида қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Human Rights Activists in Iran (HRA) тайёрлаган йиллик ҳисоботда таъкидланишича, қатллар сони ўтган йилга нисбатан икки баробарга яқин ошган. Шу билан бирга, судлар томонидан чиқарилган янги ўлим ҳукмлари сони аксинча, маълум даражада камайган.

Энг ташвишли жиҳат — қатлларнинг деярли барчаси махфий тарзда амалга оширилган. Ҳисоботга кўра, ўлим жазоларининг тахминан 95 фоизи расмий идоралар томонидан эълон қилинмаган. Маълумотлар маҳкумларнинг яқинлари, адвокатлар, қамоқхона ходимлари ва маҳаллий манбалар орқали йиғилган.

Мутахассислар тизим ёпиқлиги сабаб ҳақиқий рақамлар янада юқори бўлиши мумкинлигини истисно этмаяпти. Бу ҳолат Эронда инсон ҳуқуқлари масаласи янада кескинлашганини кўрсатувчи жиддий сигнал сифатида баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Эронда қатллар кескин ошди: 11 йиллик анти-рекорд