ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
УМУМИЙ ТАЪРИФ
2019 йил — Тўнғиз йилида туғилган қўй буржи вакиллари кўплаб ёқимли лаҳзаларга эгалик қилади. Биринчи навбатда даромадингиз мўл бўлади. Айримлар йил бошида қизиқарли саёҳатга чиқишлари кутилади. Атрофдагиларга янада эътиборлироқ муносабат юрита бошлайсиз. Муҳаббатда рашкни жиловга солинг. У сизга яхшилик келтирмайди.
Йил аввалида сал нафар ростлаган ҳолда дам олишингиз мумкин бўлади. Йил давомида эса тажриба тўплашингиз керак. Тадбиркорларни бир нечта йирик лойиҳа ва шартномаларни имзолаш амаллари кутиб қолади.
МУҲАББАТИ
Тўнғиз йилида муҳаббат қўй буржи остида туғилганларни ҳам четлаб ўтмоқчи эмас. Кимдир бир қарашда кимнидир севиб қолади. Кимдир танлаганини тезроқ ЗАГС га олиб бориш пайида бўлади. Бу яхши. Бироқ тафаккурга қулоқ тутган ҳолда иш тутсангиз, яна яхши.
2019 йили ташқарида қарама-қарши жинс вакил ва вакилалари билан ишқий саргузаштларга берилишдан тийилинг. Акс ҳолда шармандаликка юз тутганингиз уёқда қолиб, соғлиғингизга ҳам путур етиши ҳеч гап эмас.
ОИЛАСИ
2019 йили оилавий ҳаётингизда кўплаб ташвишли лаҳзалар пайдо бўлиши кутилади. Йил давомида уларни кетма-кет бартараф этишингизга тўғри келади. Асосийси, эринчоқликка йўл берманг. Оиланинг ҳар бир аъзоси ўз мажбуриятини адо этса, ташвишга ўрин қолмайди.
Фарзандли бўлишни орзулаганлар ҳам 2019 йили бу эзгу ниятига етади. Оилалилар ташқарида қарама-қарши жинс вакил ёки вакилалари билан ишқий саргузаштлар ташкил этишдан сақлансинлар. Аразлашган қариндошлар бўлса, уларни табиат қўйнига дам олиш учун таклиф этинг. Шу таклиф ярашиш учун жиддий сабаб бўлади.
Йилнинг иккинчи босқичида кўпчилик дўстларимиз янги уйга кўчиб ўтишлари, айримлар яшаб турган уйини капитал таъмирдан чиқаришга бел боғлаши кутилмоқда.
МОЛИЯВИЙ АҲВОЛИ
2019 йили қўй буржида туғилганлар учун пул топиш осон кечмайди. Фақат меҳнат ва меҳнат талаб этилади. Агар устига устак худонинг берган куни харидларни амалга оширсангиз, пулнинг ўзи қолмайди. Шунинг учун пул ишлатишда тежамкор бўлинг. Пул тикса даромад келадиган жойлар чиқса, дарҳол ҳаракатингизни қилинг.
Тижорат билан шуғулланадиганлар, тадбиркорлар учун тўнғиз йили сердаромад келади. Бу йўлда рақобатчилар ҳам сизга тўсқинлик қила олмайди. Тадбиркорлар йил бошидаёқ ходим саралашда жуда сергак туришлари лозим.
САЛОМАТЛИГИ
Тўнғиз йилида асосан спорт билан шуғулланишга эътибор қаратинг. Ўзингизда бор кучни беҳудага сарфлашдан тийилинг. Шамоллаш, гриппга йўлиқсангиз, ўз вақтида даволанинг. Акс ҳолда хасталик сурункалига ўтиб кетиши ҳеч гап эмас. 2019 йил бошидаёқ зарарли одатлардан қутулиш пайида бўлинг.
Айримлар йил давомида умуртқа поғонаси, бўғимлар оғришидан безовта бўлиши мумкин. Спорт билан шуғулланишда меъёрни билинг. Овқатланиш режимига қатъий амал қилинг.
ТЎНҒИЗ ЙИЛИДА ТУҒИЛГАН МАШҲУРЛАР
Тўнғиз йилида россиялик хонанда Сергей Лазарев, голландиялик рассом Антонис ван Дейк (Antoon van Dyck), германиялик сиёсий арбоб Отто фон Бисмарк (Otto von Bismarck), канадалик автопойгачи Жак Вильнёв (Jacques Villeneuve), россиялик хоккейчи Павел Буре, Илья Ковальчук, англиялик қўшиқчи Элтон Жон (Elton John) лар дунёга келган.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
УМУМИЙ ТАЪРИФ
2019 йил сиз учун биринчи навбатда қувончли бошланади. Зерикишга, хафа бўлишга вақт топа олмай қоласиз. Йил давомида кўпроқ саёҳат қилинг, дўстлар билан суҳбатлашинг. Имкон бўлса, янги дўстлар орттиришга ҳаракат қилинг. Йил давомида оила аъзоларингиз билан бирга бўлишга жуда кам вақт топасиз. Бунга ишларингиз кўплиги кўпинча сабаб бўлади.
Оила қурмаганларнинг аксарияти 2019 йили ўз бахтини учратади. Оилалилар эса болалар аравачаси сотиб олишга шошилишлари керак. Аксар оилаларда янги меҳмон дунёга келиши мумкин. Ушбу бахтли ҳодиса асосан йил охирида содир бўлади.
Бу йили руҳан тушкунликка деярли тушмаслигингиз кутилади. Тадбиркорларнинг ошиғи олчи бўлади. Тадбиркор бўлмаганларга бадавлат танишлар пул масаласида ёрдам қўлини чўзиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
МУҲАББАТИ
Ҳали оила қурмаган бўлсангиз, бундай ҳаёт тарзини бас қилинг ва оила қуриш ҳаракатига тушинг. 2019 йили бу ишда албатта муваффақият қозонасиз. Лекин ҳали танлагани йўқлар ким биландир танишиб учраша бошлашса, асосий мақсадга ўтишга шошилмасинлар.
Оилалилар жуфти билан ўзаро муносабатларда ижобий ўзгаришлар ясаши зарур. Йил давомида гоҳ пул, гоҳ рўзғордаги катта-кичик муаммолар туфайли сен-менга боришингиз мумкин. Ён берсангиз, бу муаммоларнинг умри қисқа бўлади.
ОИЛАСИ
Оилавий ҳаётингизда тўнғиз йилида тантанали тадбирларни камроқ ўтказишга ҳаракат қилинг. Яқинларингизга ҳар дақиқада меҳр-оқибат кўрсатинг. Улар учун иложи бўлса кутилмаган совғалар ҳадя этишни канда қилманг. Уларни севишингизни кўп ва хўб айтинг. Қолганини эса тўнғиз йилининг ўзига қўйиб бераверинг. У сизни ва яқинларингизни бало-касофатлардан асрайди иншооллоҳ.
Ҳашамат ортидан қувманг. Йил давомида маданий ҳордиқ масаласига алоҳида вақт ажратинг. Декабр ойи охирида кўпчилик дўстларимиз оилавий саёҳатга отлансалар муваффақият ҳам, омад ҳам улар томонда бўлади.
МОЛИЯВИЙ АҲВОЛИ
Тўнғиз йилида моддий аҳволингиз ҳавас қилса арзигулик кўринишда бўлади. Асосийси, пуларингизни тийин-тийинигача ҳалол пешона тер эвазига топасиз. Йил бошидаёқ бир нечта пластик карточкаларни тахт қилиб қўяверинг. Негаки, 2019 йил бўйи топадиган пулларингиз катмонларга сиғмайди.
Тадбиркор бўлсангиз, муҳим ҳужжатларга имзо қўйиш жараёнларида доимо сергак туринг. Рақобатчиларнинг сизга қарши уюштирадиган ўйинлари кўп бўлади. Чув тушиб қолманг.
САЛОМАТЛИГИ
Тўғри, сиз таом мазали бўлса, керагидан кўп ейишни хуш кўрасиз. Аммо тўнғиз йили режимга амал қилишингизни истайди. Акс ҳолда саломатлигингизга путур етиши турган гап. Йил давомида витаминларга бой меваларни кўпроқ истеъмол қилинг. Сабзавот, бўтқа, сут маҳсулотларидан пулни аяманг. Гриппдан сақланинг.
2019 йил биринчи ярмида йўталишдан безор бўлишингиз кутилади. Шундай экан, зарарли одатларни ташлаб, спорт билан шуғулланинг.
Сизга велосипед сайри, теннис, футбол, чанғида учиш жуда катта фойда беради. Жуда бўлмаса, бассейнга бориб чўмилиш машқларини бажаринг.
ТЎНҒИЗ ЙИЛИДА ТУҒИЛГАН МАШҲУРЛАР
Тўнғиз йилида рус шоири Игорь Северянин, озарбайжонлик сиёсий арбоб Гейдар Алиев, гимнастикачи ҳамда сиёсий арбоб Алина Кабаева, актриса Валерия Кудрявцева, ёзувчи ва шоир Владимир Набоковлар дунёга келган.
Манба: "Ҳордиқ" “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”