“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга асосан, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида қуйидаги механизмлар амалиётга жорий этилади:
- бир лойиҳа доирасида 300 миллион сўмгача микрокредитларни, шундан 100 миллион сўм гаровсиз қисмини “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ маблағлари ҳисобидан, 200 миллион сўмгача қисмини банклар ва микромолия ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан ажратиш;
- гаровсиз ажратилган 100 миллион сўм доирасида микрокредитлар бўйича кредит таваккалчилигини давлат ва микрокредит берувчилар ўртасида тақсимлаш ёки улар бўйича Компаниянинг портфел кафиллигини тақдим этиш;
- микрокредит берувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитларни қайта молиялаштириш тизимига ўтиш.
Дастур доирасида 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитлар:
- камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган ва ижобий кредит тарихига эга кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилади;
- 2024 йил 1 ноябрдан кичик тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган ҳудуд тоифасидан келиб чиққан ҳолда Компания томонидан микрокредит берувчиларга қуйидаги ставкаларда қайта молиялаштирилади:
5-тоифа учун – 12,5 фоиз;
4-тоифа учун – 13,5 фоиз;
3-тоифа учун – 14,5 фоиз;
2-тоифа учун – 17,0 фоиз;
1-тоифа учун – 18,0 фоиз.
Аввалроқ “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” 2024 йил йил якунига қадар тақдим этиладиган ёрдамлар прогнози ҳақида маълумот берган эди.
Унга кўра, тадбиркорларнинг 2,1 мингта лойиҳаларини амалга ошириш учун 1,4 триллион сўм миқдорида қўллаб-қувватланиши прогноз қилинмоқда. Бунда 556 миллиард сўм кафиллик, 300 миллиард сўм хизматлар ипотекаси, 300 миллиард сўм кредит ресурси, 115 миллиард сўм компенсация ёрдамлари тақдим этилади ҳамда лойиҳаларда 84 миллиард сўм миқдорида улушдор бўлиб иштирок этилади.
Тадбиркор 10 миллиард сўм миқдорида 18 фоиз устама ҳақ ёки бўлиб тўлаш шартлари асосида хизматлар ипотекаси ёрдамидан фойдаланганда 7 йил давомида бозор шароитида ажратилган қарзлардан фарқли равишда ўртача 3 миллиард сўмдан харажатни иқтисод қилади.
Худди шунингдек, тадбиркор 7 йиллик 3 миллиард сўм миқдоридаги капиталга улуш киритиш ёрдамидан фойдаланганда 3,3 миллиард сўм фоиз харажати иқтисод бўлади ва бу маблағлар тадбиркор ихтиёрида қолади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”