
Ўзбекистон Марказий банки 20 ноябрь учун АҚШ долларининг янги курсини белгилади — 11 910,93 сўм. Бу курс бир кун ичида 29,77 сўмга пасайган.
Шунингдек, регулятор томонидан рубль ва евро курслари ҳам янгиланди. Россия рублининг янги курси 147,49 сўмни, еврoнинг курси эса 13 784,52 сўмни ташкил этди.
19 ноябрь соат 16:00 ҳолатига кўра, тижорат банкларида долларни 11 855–11 890 сўм оралиғида сотиб олишган, сотиш нархи эса 11 940–12 000 сўмни ташкил қилган.
Рублнинг сотиб олиш нархлари 90 дан 139 сўмгача, сотиш нархлари эса 148 дан 190 сўмгача бўлган.
Еврони эса 13 000 дан 13 690 сўмгача сотиб олишган, сотиш нархи эса 13 870 дан 15 500 сўмгача белгиланган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.