date

Европа тикланиш ва тараққиёт банки MaxCopper учун 10 млн евро ажратади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки MaxCopper учун 10 млн евро ажратади
Ўзбекистоннинг MaxCopper компанияси Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан (ЕБРР) 10 миллион евро миқдорида кредит олади. Ушбу маблағлар мис қувурлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун йўналтирилади.

Ажратилган кредит компанияга мис қувурлар ва уларга мос деталлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имконини беради. Ушбу маҳсулотлар иситиш ва шамоллатиш тизимлари учун зарур ҳисобланади.

Лойиҳа доирасида енгил мис қувурлар ва спирал шаклидаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳам режалаштирилган. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг асосий қисмини Европа ва қўшни давлатларга экспорт қилиш мўлжалланган.

"Мазкур лойиҳа Ўзбекистонда янги мис қувурлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имконини беради. Бу эса мамлакат саноат базасини диверсификация қилиш йўлида муҳим қадам бўлади", — дея таъкидладилар Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари.

MaxCopper компанияси 2022 йил октябрь ойида Тошкент шаҳрида ташкил этилган бўлиб, қурилиш материаллари ва металл маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Европа тикланиш ва тараққиёт банки MaxCopper учун 10 млн евро ажратади