
Италия чемпионатининг навбатдаги турида асосий учрашув "Милан" ва "Интер" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. "Интер"нинг собиқ дарвозабони Жанлука Палюка бу учрашувда Кристиан Киву шогирдларини фаворит сифатида кўрмоқда.
"Ўйлайманки, ўйин тенг курашлар остида ўтади ва кўп гол урилади. Мен "Интер"ни фаворит деб биламан.
Дастлаб Кивуга ишонч билдирмагандим, бу танловни унчалик тушунмаган эдим. Аммо ҳозирда фикримни ўзгартирдим", - дея Палюканинг сўзларини келтиради fcinter1908.it нашри.
Ҳозирда "Милан" А Серия турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда, "Интер" эса пешқадамликни сақлаб турибди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.