date

Онана "Манчестер Юнайтед"га қайтишни хоҳлайди


Дарвозабон Андре Онана ҳозирда Туркиянинг "Трабзонспор" клубида ижарада тўп сурмоқда ва "Манчестер Юнайтед" сафида яна ўз имкониятини синаб кўришни истамоқда. Камерунлик дарвозабон жорий мавсум бошида "қизил иблислар"ни тарк этган эди.

Унинг ўрнини "МЮ" дарвозасида Бельгия терма жамоаси дарвозабони Сенне Ламменс эгаллади. Клуб раҳбарияти Ламменсни узоқ йиллар давомида асосий дарвозабон сифатида кўрмоқда.

Шунга қарамай, The i Paper Sport нашри хабарига кўра, 29 ёшли Онана ижарадан қайтгач, асосий таркибда ўрин учун курашмоқчи. "Трабзонспор" сафида ўтказган саккизта ўйинда Онана етти гол ўтказиб юборди ва уч учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Онана "Манчестер Юнайтед"га қайтишни хоҳлайди