date

Марказий банк долларнинг расмий курсини оширди

Марказий банк долларнинг расмий курсини оширди
Ўзбекистон Марказий банки 21 ноябр учун АҚШ долларининг расмий курсини янгилади. Эндиликда доллар курси 11 914,67 сўмни ташкил этиб, бир кунда 3,74 сўмга ошди.

Шунингдек, Россия рублининг курси 148,27 сўм, еврoнинг курси эса 13 735,23 сўм қилиб белгиланди. 20 ноябр соат 16:00 ҳолатига кўра, тижорат банкларининг айирбошлаш шохобчаларида долларни 11 855–11 890 сўмга сотиб олиб, 11 915–11 970 сўмга сотаётганлари кузатилди.

Рублнинг сотиб олиш нархи 90 дан 139 сўмгача, сотиш нархи эса 148 дан 190 сўмгача бўлди. Евро эса 12 940–13 630 сўмга сотиб олиниб, 13 800–15 500 сўмга сотилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Марказий банк долларнинг расмий курсини оширди