
Жанубий Кореянинг Hansae Mobility компанияси Фарғонада автомобил эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарувчи завод қурилишини бошлади. Лойиҳага киритиладиган инвестиция миқдори 30 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.
Завод ярим ўқларни ишлаб чиқаради — бу деталь мотор қувватини ғилдиракларга узатиш учун хизмат қилади. Ишлаб чиқаришни 2026 йилда йўлга қўйиш режалаштирилган.
Завод йилига 500 минг дона маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Hansae Mobility аллақачон UzAuto’нинг йирик етказиб берувчилари қаторига киради.
Январь-сентябрь ойларида компаниянинг Ўзбекистондаги сотуви 49,8 миллиард вонни (33,8 миллион АҚШ доллари) ташкил этди, бу унинг умумий савдосининг 14 фоизини ташкил қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.