
Ўзбекистон иқтисодиёти 2025 йилнинг учинчи чорагида юқори даражадаги ўсишни сақлаб қолди. Марказий банк ҳисоботида айтилганича, барқарор инвестиция ва бизнес фаоллиги шароитида йил якунида иқтисодий ўсиш суръати 7–7,5% атрофида бўлиши кутилмоқда.
Аҳолининг реал даромадлари ошиши ва чакана кредитлаш фаоллиги харид қобилияти ҳамда истеъмол талабини қўллаб-қувватламоқда. Бу эса келгусида инфляцион босимни сақлаб қолиши мумкин.
Марказий банк энергия ресурслари нархларини либераллаштиришнинг иккиламчи таъсири ҳамда айрим маҳсулотлар таклифига оид хавфлар эҳтимолини ҳам таъкидлади. Шундай шароитда инфляцияни янада камайтириш учун қатъий пул-кредит сиёсатини сақлаш зарур деб ҳисобланмоқда.
Марказий банк маълумотларига кўра, ҳозирги сиёсат жамғармаларнинг жозибадорлигини қўллаб-қувватлаб, умумий талаб ва таклиф мувозанатини таъминлашга, шунингдек, нархларнинг ўсишига монетар омиллар таъсирини камайтиришга хизмат қилмоқда.
Марказий банк иқтисодий ўсиш прогнозини оширди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар