Россия терма жамоаси мартда қайси шаҳарларда ўйнайди

Россия терма жамоаси март ойининг охирида икки ўртоқлик учрашувини ўтказади. Ўйинлар Санкт-Петербург ва Краснодар шаҳарларида бўлиб ўтади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Биринчи баҳс 27-март, жума куни Санкт-Петербургда ташкил этилади. 31-мартда эса Валерий Карпин бошқарувидаги жамоа Краснодарга йўл олади.
«Спорт-Экспресс» хабарига кўра, бу учрашувларда россияликларнинг рақиблари кейинроқ маълум қилинади.
Аввалроқ РФУ раҳбари Александр Дюков ўртоқлик ўйинлари учун эҳтимолий рақиблар билан музокаралар аллақачон бошланганини айтганди.
Дюковнинг таъкидлашича, тақвим терма жамоанинг халқаро майдонга қайтиши эҳтимолини ҳам ҳисобга олган ҳолда тузилмоқда. Шу билан бирга, амалдаги санкциялар узайтирилиши мумкин бўлган сценарий ҳам кўриб чиқилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!