
Ўзбекистоннинг тўлов тизимлари — Uzcard ва Humo — 2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойи давомида даромад ошишини қайд этди. Uzcard 930 миллиард сўм даромад кўрди, бу ўтган йилга нисбатан 40,7% кўп. 
Humo эса 224 миллиард сўм ишлаб, кўрсаткичини 87,7% га оширди. Даромад миқдори бўйича Uzcard мамлакатдаги 35 банкдан 31 тасини ортда қолдирди, фақатгина Миллий банк, SQB, Ҳамкорбанк ва Капиталбанкдан кейин жойлашди. 
Маълумки, жорий йил бошидан буён Humo тизими Paynet компаниясига тегишли. Мазкур битим қиймати 65 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 