date

Даркнетда 15 миллион фуқаро маълумотлари тарқалганми?

Даркнетда 15 миллион фуқаро маълумотлари тарқалганми?

Маълум қилинишича, давлатнинг асосий OAuth аутентификация сервери бузилиши ортидан ҳукумат ахборот тизимларида сақланган камида 15 миллион нафар Ўзбекистон фуқаросига оид шахсий маълумотлар даркнет муҳитига чиқиб кетган бўлиши мумкин.

Хабарларга кўра, фуқароларнинг тиббий маълумотлари жамланган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (ИҲМА) ахборот тизими ҳам тўлиқ бузиб киришга учраган. Шу билан бирга, Ички ишлар органларига тегишли шахсий маълумотларнинг тарқалиши ҳам электрон ҳукуматнинг OAuth сервери бузилгани билан боғлиқ бўлиши эҳтимол қилинмоқда.

Манбаларга таянилган ҳолда айтилишича, оддий паспорт маълумотларидан тортиб, фуқароларнинг иш жойи ва тиббий тарихи ҳақидаги махфий ахборотларгача бўлган маълумотлар ҳакерлар қўлига ўтиб кетган бўлиши мумкин.

Даркнетда тарқалгани айтилаётган файллар орасида бир қатор фотосуратлар ҳам мавжуд. Ушбу тасвирлардан бирида банкирлар Ҳасан Раҳматов, Аюбхон Камолов ҳамда Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос акс этгани қайд этилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Даркнетда 15 миллион фуқаро маълумотлари тарқалганми?