date

Ўзбекистонда ер қимирлади

Ўзбекистонда ер қимирлади

Бугун, 3 февраль куни соат 15:38 да Ўзбекистоннинг бир нечта нуқталарида ер қимирлагани сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълум қилди.

Маълумотларга кўра, зилзиланинг магнитудаси 3,7 балл бўлиб, чуқурлиги 10 километрни ташкил этган. Эпицентр Бахмал тумани ҳудудига тўғри келади. Қайд этилишича, ер қимирлаши Тошкентдан 230 км жанубий-ғарб томонда жойлашган ҳудудларда, хусусан Самарқанд вилояти ва Жиззах вилоятининг айрим туманларида сезилган.

Эпицентр координаталари: 39,62 даража шимолий кенглик, 67,56 шарқий узунлик.

Сезилиш кучи қайси ҳудудларда қанча бўлди?

  • Булунғур тумани — 2–3 балл (23 км)
  • Бахмал тумани — 2–3 балл (26 км)
  • Тойлоқ тумани — 2 балл (36 км)
  • Ургут тумани — 2 балл (44 км)
  • Жомбой тумани — 2 балл (45 км)
  • Ғаллаорол тумани — 2 балл (48 км)

Зилзила кучли бўлмагани айтилмоқда, аммо бундай пайтда эҳтиёт чораларини унутмаслик керак: лифтдан фойдаланмаслик, оғир буюмлар яқинида турмаслик ва хавфсиз жойга чиқиш.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ер қимирлади