Тунги иш юрак хуружи хавфини кескин оширади

Кенг кўламли илмий тадқиқот натижаларига кўра, кечаси ва тонг отмасдан олдинги соатларда ишлаш инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдиради. Жами 320 минг нафар иштирокчи қамраб олинган кузатувлар шуни кўрсатдики, тунги сменада меҳнат қилиш юрак хуружига чалиниш эҳтимолини 16 фоизга, юрак-қон томир касалликларига дуч келиш хавфини эса 79 фоизга оширади.
Америка юрак ассоциацияси мутахассислари томонидан 39 ёшдан 74 ёшгача бўлган шахслар ўртасида ўтказилган таҳлиллар ҳам шу хулосани тасдиқлади. Олимлар таъкидлашича, кундузи бажариладиган жисмоний машқлар ёки фаол турмуш тарзи тунги иш ва уйқу режими бузилишининг салбий таъсирини тўлиқ бартараф эта олмайди.
Мутахассислар фикрига кўра, агар тунги иш тартибидан воз кечиш имкони бўлмаса, саломатликка етказиладиган зарарни камида қисман камайтириш учун пешингача дам олиш, етарли ухлаш ва носоғлом одатлардан воз кечиш тавсия этилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!