date

Жиззахдаги АЭС қурилишида 10 минг ўзбекистонлик иштирок этади

Жиззахдаги АЭС қурилишида 10 минг ўзбекистонлик иштирок этади
Жиззах вилоятида барпо этилаётган атом электр станцияси (АЭС) қурилишида жами 13 мингдан ортиқ инсон иштирок этиши режалаштирилган. Уларнинг 10 минг нафари ўзбекистонликлар, қолган 3 минг нафари эса Россия фуқароларидан иборат бўлади.

Бу ҳақда "Атомстройэкспорт" компанияси вице-президенти Павел Безруков маълум қилди. Аввалроқ, АЭС қурилишида турли босқичларда 20 минггача одам жалб қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Октябр ойида эса қурувчиларни уй-жой билан таъминлаш ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича ишлар бошланганлиги маълум бўлди. Ўзбекистонда умумий қуввати 2,1 гигаватт бўлган атом электр станцияси қурилиши кўзда тутилган бўлиб, у катта ва кичик реакторлардан иборат бўлади.

Республика раҳбарияти ушбу электр станциясини янги индустриализациянинг рамзи деб ҳисобламоқда. Мазкур лойиҳанинг бош пудратчиси "Росатом" компанияси бўлса, субпудратчи сифатида "Энтер Инжиниринг" корхонаси иштирок этиб, электр станция қурилишини амалга оширади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Жиззахдаги АЭС қурилишида 10 минг ўзбекистонлик иштирок этади