
Ўзбекистонда 2025-2026 йилларнинг куз-қиш мавсумида 10 миллион тонна кўмир қазиб олиш режалаштирилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев кўмир саноатида олиб борилаётган ишлар ва келажакдаги вазифалар бўйича тақдимот билан танишди.
Ушбу мақсадга эришиш учун “Ўзбеккўмир” корхонасининг моддий-техника базаси мустаҳкамланмоқда ва қўшимча ишлаб чиқарувчилар жалб қилинмоқда. 2024-2025 йилларнинг куз-қиш мавсумида эса қарийб 8,7 миллион тонна кўмир қазиб олиниб, етказиб берилганди.
Шавкат Мирзиёев аҳолининг кўмир билан узлуксиз таъминланишини кафолатлашни топшириб, корхоналарни модернизация қилиш, янги қувватларни ишга тушириш ҳамда рақобат орқали ишлаб чиқариш таннархини камайтириш муҳимлигини таъкидлади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.