
Солиқ қўмитаси матбуот хизмати 2026 йил 1 январдан кучга кирадиган янги тартиб бўйича расмий маълумот берди. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.
Унга кўра, ўзини ўзи банд қилган такси ҳайдовчилари бошқа ўзини ўзи банд қилганлар каби айланмадан 1% солиқ тўлайди. Яъни 1 миллион сўм даромаддан 10 минг сўм солиқ ушлаб қолинади.
Агар ҳайдовчи онлайн агрегаторлар орқали ишласа, айланмадан олинадиган солиқ даромад ўтказилаётган пайтда автоматик тарзда таксопарк томонидан ушлаб қолинади. Қайд этилишича, онлайн таксопарклар фақат ўз платформаси орқали ўтган даромаддан солиқни ушлаб қолади.
Шунингдек, идора 2026 йил январидан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилганлар учун махсус QR-кодлар мажбурий бўлишини эслатди. Бироқ хизматини солиқ органларининг ахборот тизимларига уланган онлайн агрегаторлар орқали кўрсатадиган таксистлар ва курьерлар учун бундай QR-код талаб қилинмаслиги алоҳида таъкидланди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.