Жиронада тер Штеген масаласида қарашлар иккига бўлинди

Жиронада тер Штеген масаласида қарашлар иккига бўлинди

Барселона” дарвозабони Марк-Андре тер ШтегенЖирона” сафига ўтиши эҳтимоли ҳануз сақланиб турибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

“Оқ-қизиллар” немис посбонини мавсум охиригача ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бироқ Sport хабарига кўра, бош мураббий Мичел клубнинг асосий маблағи “Барса”нинг юлдуз дарвозабонига сарфланишини истамаяпти. У тер Штегенни топ даражадаги голкипер деб баҳолаган бўлса-да, ҳозир кўпроқ ҳимоя чизиғи ва ярим ҳимояни кучайтиришга урғу бермоқда.

Спорт директори Кике Карсел эса бошқача фикрда: у тер Штегенни “Жирона”да кўришни жуда хоҳлайди ва футболчининг ўзи рози бўлса, трансфер амалга ошиши учун барча имкониятларни ишга солмоқчи.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар