date

ЕтТБР Ўзбекистон бизнеси учун 30 млн долларгача яшил кредит ажратади

ЕтТБР Ўзбекистон бизнеси учун 30 млн долларгача яшил кредит ажратади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕтТБР) GEFF II Uzbekistan дастури доирасида Ўзбекистондаги тадбиркорлик субъектлари учун “яшил” молиялаштиришга 30 млн долларгача маблағ йўналтиради. Бу ҳақда банк матбуот хизмати маълум қилди.

Маблағлар Ҳамкорбанк орқали ажратилади ва асосан энергия самарадорлиги ҳамда барқарор ривожланиш лойиҳаларига хизмат қилади. Хусусан, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, энергия сарфини камайтириш ва компанияларнинг иқлимга мослашувчанлигини оширишга қаратилган ташаббуслар қўллаб-қувватланади.

Кредитнинг бир қисми Канада ҳукумати томонидан HIPCA иқлим ҳамкорлиги доирасида бериладиган имтиёзли қўшма молиялаштириш билан таъминланади. Ушбу ташаббусга ЕИ мамлакатлари, АҚШ, Буюк Британия ва бошқа донорлар ҳам қўшилган.

ЕтТБР маълумотига кўра, декабр охири ҳолатига банк Ўзбекистонда 196 та лойиҳа орқали 6,6 млрд доллардан ортиқ сармоя киритган. Инвестицияларнинг асосий қисми хусусий секторни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » ЕтТБР Ўзбекистон бизнеси учун 30 млн долларгача яшил кредит ажратади