
Ўзбекистон иқтисодиёти юқори натижаларни намойиш этишда давом этмоқда, деб хабар берди мамлакатга ташриф буюрган Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) миссияси. ХВЖ вакилларининг таъкидлашича, айни пайт ислоҳотлар дастури ва сиёсатини илгари суриш, шунингдек, зарбаларига чидамлиликни ошириш учун захираларни шакллантириш учун қулай давр ҳисобланади.
ХВЖ ҳисоботига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг реал ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) йиллик ҳисобда 7,6 фоизга ўсди. Бу натижаларга мамлакат иқтисодиётига инвестициялар ҳажмининг ошиши ва истеъмол талаби ижобий таъсир кўрсатган.
ХВЖ келгусида Ўзбекистон иқтисодиёти инвестициялар ва барқарор истеъмол ҳисобига 6 фоизга ўсишини кутмоқда. Шунингдек, 2027 йил охирига бориб мамлакатда инфляция даражаси 5 фоизга тушиши прогноз қилинмоқда.
Бу кўрсаткичга Марказий банк эришишни режалаштирган. 2023 йил октябрь ойи охирига келиб умумий ва асосий инфляция мос равишда 7,8 фоиз ва 6,6 фоизга секинлашди.
ХВЖнинг қайд этишича, бунга ўтган йили энергия ресурслари нархлари ошганининг таъсири тугаши сабаб бўлган. Шу билан бирга, жисмоний шахсларни кредитлаш 2023 йил сентябрда йиллик ҳисобда 23 фоизга ошгани, корпоратив кредитлаш эса мўътадил ўсгани кузатилган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.