date

13 нафар созанда, 3 та машина”: Жалолиддин Аҳмадалиев нега қиммат? (видео)

13 нафар созанда, 3 та машина”: Жалолиддин Аҳмадалиев нега қиммат? (видео)

Хонанда Жалолиддин Аҳмадалиевга ижтимоий тармоқлар орқали мухлислардан келган савол : “Жалолиддин, нега Тошкентга чиқишларингиз қиммат?” деган савол берилди. Хонанда мазкур саволга очиқ ва самимий жавоб берди.

Унинг таъкидлашича, фақат Тошкент эмас, балки бошқа вилоятларга чиқишлар ҳам арзон эмас. “Чунки биз 13 нафар созанда билан 3 та машинада ҳаракатланамиз. Ҳар бир жамоанинг ўз харажати бор: йўл-йўриқ, техник таъминот, созандаларга тўланадиган ҳақ. Энг муҳими, биз ижрони жонли тарзда амалга оширамиз”, — деди хонанда.

Шунингдек, Жалолиддин Аҳмадалиевдан янги қўшиқ премераси қачон бўлиши ҳақида ҳам сўралди. У бу саволга: “Худо хоҳласа, яна 15 кунлар ичида янги таронани тақдим этамиз. Одатда бир ойда икки қўшиқ чиқаришни режалаштирамиз”, — дея жавоб қайтарди.

Мухлисларнинг концерт ҳақидаги саволига жавоб берар экан, хонанда катта режаларини ҳам очиқлади. Унинг айтишича, 28–31 май кунлари Халқлар дўстлиги саройида концерт дастурини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Шу тариқа, Жалолиддин Аҳмадалиев яқин кунларда ҳам янги қўшиқлар, ҳам катта концерт билан мухлисларини қувонтиришга тайёр.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
  1. aliyevrasmiy
    aliyevrasmiyКеча соат 19:31 да
    Eng samimiy va sof dil inson deb bilaman menga qoʻshiqlari juda ham yoqadi 👍
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » 13 нафар созанда, 3 та машина”: Жалолиддин Аҳмадалиев нега қиммат? (видео)