Феруза Норматова ва психолог ўртасида жанжал: видео муҳокамада!

Актриса Феруза Норматова ва психолог ўртасида юзага келган жанжалга оид видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Ҳодиса тадбирлардан бирида юз берган бўлиб, актриса ушбу тадбирда бошловчилик хизматини қилаётган эди.
Воқеа шундан иборатки, тадбир иштирокчиларига орзулар харитаси ҳақида гапираётган психологнинг ҳаракатларига Феруза Норматова эътироз билдирди. У психологнинг омма олдида дин ҳақида гапиришга ҳаққи йўқлигини таъкидлади ва бунинг учун қонунчиликда жавобгарлик мавжудлигини эслатди. Шундан сўнг актриса хизматини якунлаб, тадбирни тарк этди.
Ҳозирги вақтда ушбу видео ижтимоий тармоқларда кескин муҳокама қилинмоқда. Кўплаб фойдаланувчилар воқеани турлича талқин қилиб, ўз фикрларини билдирмоқда. Баъзи кузатувчилар Феруза Норматованинг қатъий позициясини маъқуллаган бўлса, бошқалар эса ҳолатга бошқача баҳо бермоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!