Игнатьев Россияга Испания футбол тажрибасидан ўрнак олишни тавсия қилди

Россия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Борис Игнатьев Испания футболида ўйинчиларни тайёрлаш ва ривожлантириш тизимини юқори баҳолади. Мутахассис фикрича, Россия бу йўналишда испанлар тажрибасини жиддийроқ ўрганиши керак. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Игнатьевнинг таъкидлашича, Испанияда мураббийлар аниқ методика ва амалий ишланмаларни шакллантирган, бу эса натижа бермоқда. У рус футболи учун ҳам шу тажрибадан реал шароитга мос келадиган жиҳатларни топиш муҳимлигини қайд этди.
Сўнгги 20 йилда Испания терма жамоаси уч бор Европа чемпиони бўлди, бир марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритди ва Миллатлар лигасида ҳам ғолиб чиқди. Шунингдек, испанлар ёшлар ва ўсмирлар футболида ҳам қатор ютуқларга эришди.
Худди шу даврда Россия Европа чемпионатида бронза медалларини қўлга киритди, U17 ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионатида олтин ва бронзага эга чиқди, U19 мусобақасида эса кумуш медаль билан кифояланди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!