date

Н'Голо Канте Европага қайтишга қарор қилиши мумкин

Н'Голо Канте Европага қайтишга қарор қилиши мумкин

Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» клуби ярим ҳимоячиси Н'Голо Канте яқин орада Европа футболига қайтиши эҳтимолдан холи эмас. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аввалроқ франсуз футболчисига Туркиянинг «Фенербахче» клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Инсайдер Флориан Плеттенберг маълумотига кўра, Истанбул жамоаси 34 ёшли хавбекка ҳозирги маошига нисбатан анча паст шартлар таклиф қилмоқда, бироқ Канте бу вариантга рози бўлишга тайёр.

Қайд этилишича, «Фенербахче»га ўтган тақдирда Канте оладиган маош 70–80 фоиз атрофида қисқариши мумкин. Собиқ «Челси» етакчисининг амалдаги шартномаси эса яна ярим йилдан сўнг якунланади. Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда жаҳон чемпиони «Челси»дан «Ал-Иттиҳод» сафига келиб қўшилганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Н'Голо Канте Европага қайтишга қарор қилиши мумкин