date

Ўзбекистон бир йилда 33 та янги авиарейс йўналишини ишга туширди

Ўзбекистон бир йилда 33 та янги авиарейс йўналишини ишга туширди

Ўзбекистонда 2025 йил давомида авиакомпаниялар янги йўналишлар бўйича 33 та рейсни йўлга қўйди. Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, йил якунида ҳаво йўловчилари оқими 15,6 млн кишига етди.

Ҳозир мамлакатда 17 та маҳаллий ва 51 та хорижий авиакомпания фаолият юритмоқда. Ўзбек ташувчиларининг авиапаркида 109 та самолёт бор, шунингдек, яна 22 та замонавий Boeing-787 хариди бўйича шартномалар имзоланган.

2025 йилда Андижон аэропорти тўлиқ янгиланди, Сариосиё аэродроми ҳам модернизация қилинди. Тошкентда «Тошкент – Ҳумо» мажмуаси ишга туширилди, вилоятда эса янги халқаро аэропорт қурилиши бошланган.

Режаларга кўра, 2026 йилда авиация соҳасида рейслар сонини 140 мингтагача етказиш ва 17 млн йўловчига хизмат кўрсатиш кўзда тутилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон бир йилда 33 та янги авиарейс йўналишини ишга туширди