date

Жаҳон банки Ўзбекистонга $250 млн ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистонга $250 млн ажратади
Жаҳон банки Ўзбекистонда EduImkon дастури доирасида таълим кредитларига киришни кенгайтириш учун $250 миллион миқдорида кредит ажратишни маъқуллади. 2026-2028 йилларга мўлжалланган EduImkon дастури Жаҳон банки томонидан молиялаштирилади ва унинг амалга оширилиши Иқтисодиёт ва молия вазирлиги зиммасига юклатилган.

Ушбу дастур талабаларнинг молиявий таъминот тизимидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган. Дастур доирасида таълим кредитлари тизимини янгилаш, аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш учун ягона онлайн платформани ишга тушириш режалаштирилган.

Шунингдек, аёллар ва кам таъминланган аҳоли қатламлари учун таълим кредитларидан фойдаланишни соддалаштириш кўзда тутилган. EduImkon дастури ўқув тизимини меҳнат бозори талаблари билан мослаштириш ва битирувчиларнинг даромадларига қараб тўланадиган кредитларнинг синовдан ўтказилишини ҳам назарда тутади.

Банк томонидан ажратиладиган молиявий ёрдам 2028 йилгача 600 минг нафар университет, техникум ва коллеж талабасини қамраб олиши кутилмоқда. Ушбу маблағнинг $190 миллион эҳтиёжманд ўзбекистонликлар учун таълим кредитлари ва ўқиш йўналишини танлашга кўмаклашишга йўналтирилади.

EduImkon дастури, шунингдек, яна $30 миллион миқдорида хусусий инвестицияларни жалб қилиш орқали таълим кредитларига киришни кенгайтиради ва бюджетга бўлган юкни камайтиради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Жаҳон банки Ўзбекистонга $250 млн ажратади