date

Песков: Путин Зеленскийни Москвага ташаббус билан таклиф қилмаган

Песков: Путин Зеленскийни Москвага ташаббус билан таклиф қилмаган

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин Украина раҳбари Владимир Зеленскийни “ташаббус билан ҳеч қаерга таклиф қилмагани”ни маълум қилди.

Песковнинг таъкидлашича, учрашув масаласини айнан Украина томони кўтарган. Шундан сўнг Путин музокарага тайёрлигини билдирган, бироқ учрашув жойи сифатида Москва кўрсатилган.

Кремль вакили “учрашув ташаббуси Зеленский томонидан билдирилганини ёдда тутиш муҳим”лигини алоҳида қайд этган.

Шу билан бирга, очиқ манбаларда аввалроқ Зеленский томони Москвадан ташқари вариантларни илгари сургани, Россия эса музокаралар учун Москва позициясини устувор деб ҳисоблаётгани ҳақидаги маълумотлар ҳам учрамоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Песков: Путин Зеленскийни Москвага ташаббус билан таклиф қилмаган