Маълумки, озиқ-овқат маҳсулотларини узоқ муддат сақлаб бўлмайди. Шунинг учун ҳам дунёда товарлар тақсимотида, жумладан, тез айнийдиган истеъмол товарларини тақсимлашда логистика марказларининг роли ва таъсири ғоят катта, деб ёзади “Халқ сўзи” газетасига асосланиб "Кун.уз" нашри.
Шу маънода, мамлакатимизда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, 2020 йилга қадар мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, қадоқлаш ва экспорт қилиш бўйича 14 та савдо-логистика марказини очиш кўзда тутилган. Уларни барпо этишда маҳсулотларни сифатли ташиш, сақлаш, саралаш, калибрлаш, қадоқлаш, сертификатлаш ҳамда экспорт қилишни таъминлайдиган тегишли инфратузилма бўлишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Соҳада олиб борилаётган ана шундай тизимли ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон жуда қисқа давр ичида озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилувчидан экспорт қилувчи мамлакатга айланди. Ҳозирги пайтда сархил ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлар дунёнинг элликдан ортиқ давлатига сотилаяпти. Охирги йилларда маҳсулотларимизни импорт қиладиган давлатлар сафи АҚШ, Испания, Австрия, Польша, Италия, Япония, Швейцария ва бошқа давлатлар билан янада кенгайди. Мисол учун, Польшада Ўзбекистоннинг қуритилган ошқовоқ, анжир, ўрик ҳамда олхўри маҳсулотларига талаб катта бўлса, Корея Республикасидаги истеъмолчилар гилосимизга бўлакча меҳр қўйган, ушбу мамлакатда қовунларимиз бозори ҳам чаққон.
Испанлар эса юртимизда етиштирилган бодринг, сархил салат маҳсулотларини севиб истеъмол қилишмоқда. Ловия, нўхат, ошқовоқ, қуритилган сабзи эса австрияликларда катта қизиқиш уйғотаяпти. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди