
Бугун Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди.
Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф дастурига кўра, Тошкент шаҳрида икки давлат ўртасидаги олий даражадаги музокаралар ўтказилади. Учрашувда Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ҳамда маданий ҳамкорликни янада кенгайтириш, янги қўшма лойиҳалар ва сармоявий йўналишларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Александр Вучич, шунингдек, фахрий меҳмон сифатида шу ҳафта Самарқанд шаҳрида бошланадиган YUNESKO Бош конференциясининг 43-сессиясида иштирок этади. Тадбирда таълим, илм-фан ва маданият соҳаларида халқаро ҳамкорлик масалалари кўтарилиши кутилмоқда.
Александр Вучич Ўзбекистонда: Самарқандда YUNESKO сессиясида иштирок этади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар