Ўзбекистонда илк совуқ кунлар қачон бошланиши маълум бўлди

1 дақиқа ўқиш245.9K
Ўзбекистонда илк совуқ кунлар қачон бошланиши маълум бўлди

Ўзбекистонда ҳароратнинг сезиларли пасайиши ва илк совуқлар ноябрь ойи бошида кузатилиши кутилмоқда, деб хабар берди Ўзгидромет.

Синоптикларнинг башоратига кўра, 29 октябрдан 5 ноябргача ҳарорат аста-секин пасаяди, баъзи ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши мумкин. Баланд тоғли ҳудудларда эса ёмғир қорга айланиши эҳтимол қилинмоқда.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида тунги ҳарорат 3–8 даражагача, кейин -2 даражагача тушиши мумкин. Бухоро ва Навоийда ҳам шундай тенденция кузатилади — тунги ҳарорат 2–7 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 2–5 ноябрь кунлари кечаси 3–8 даража, кундузги ҳарорат 13–18 даража атрофида бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарёда 29–30 октябрда 23–28 даража бўлган ҳаво 5 ноябрга келиб 15–20 даражага тушади. Фарғона водийси вилоятларида ҳам шунга ўхшаш пасайиш кутилмоқда.

Тоғли ва тоғолди ҳудудларда 29 октябрда қисқа муддатли ёмғир, баланд жойларда қор ёғиши мумкин. Кейинги кунларда ҳаво асосан қуруқ ва салқин бўлади.

Тошкентда 29 октябрда кундузги ҳарорат 22–24 даража бўлиб, ҳафта давомида 13–18 даражагача пасайиши башорат қилинмоқда.

Синоптиклар айтишича, бу йилги илк совуқлар одатдагидан бироз эртароқ келиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?